Нариман Григоряннинг қотили қўлга олинди – прокуратура
Жамият
−
17 Январь 2020
31658Жорий йилнинг 14 январь куни вақтинча яшаган уйидан жасади топилган машҳур дизайнер Наримон Григоряннинг қотили аниқланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси маълум қилди.
"Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Н.Алимджановнинг қотили аниқланиб, айб эълон қилинди ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни соат тахминан 11:50 ларда, 1985 йилда туғилган, “Григорян Нариман” ХК дизайнери Нариман Февзиевич Алимджановнинг мурдаси, вақтинча яшаб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчаси, 42А-уй, 7-хонадонда қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 14.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.
LiveБарчаси