... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Игнатий Нестеров Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги юбилей ўйинини ўтказди


00:06, 13.06.2018 Спорт
 955

17 ёшида дебют ўйинини ўтказган Нестеров 400лик маррани забт этган дастлабки дарвозабонга айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, узоқ йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб, кўп сонли мухлислар олқишига сазовор бўлиб келаётган маҳоратли дарвозавбон – Игнатий Нестеров футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизионида юбилей – 400-учрашувини ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Pepsi Суперлигаси 13-тур учрашувлари доирасида “Металлург”га қарши кечган баҳс Нестеров учун юбилей ўйин сифатида ўзбек футболи тарихига кирди.
 
17 ёшида дебют ўйинини ўтказган Игнатий Нестеров 400лик маррани забт этган дастлабки дарвозабонга айланди. У 400 та ўйиндан 215 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Тажрибали дарвозабон шу пайтга қадар ҳакамлар томонидан 12 марта огоҳлантирилган. Шунингдек, бир марта қизил карточкага ҳам “лойиқ кўрилган”.
 
Игнатий Нестеров ҳозирга қадар “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009– 2013) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.  2014 йилдан бошлаб эса “Локомотив” дарвозасини қўриқлаб келмоқда.
 
Pepsi Суперлига 15-тури доирасидан ўрин олган “Локомотив” – АГМК учрашуви старти олдидан Игнатий Нестеровга Профессионал Футбол Лигаси томонидан махсус эсдалик совғаси топширилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Игнатий Нестеров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!