... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Иброҳим Тотлисас ҳаётини қорайтирган Истанбулдан бутунлай кетмоқда


16:57, 04.04.2018 Шоу-бизнес
 7 037

“Тотлисас кабобхонаси” бино билан биргаликда сотувга қўйилади.

Иброҳим Тотлисас Мегаполис шаҳар – Истанбулдан бутунлай кетмоқчи. Негаки, унга шу шаҳарда икки бор қуролли ҳужум бўлди. Айниқса, иккинчи ҳужумдан кейин, хушовоз хонанда бир неча ой касалхонада даволаниб чиқди.
 
Айни пайтда Измир шаҳрида истиқомат қилаётган Тотлисас Истанбулдаги уйларинигина эмас, балки даромад келтираётган дўконларини ҳам сотувга қўйган.
 
Жумладан, шаҳарнинг денгизга туташ Сайрантепадаги ширкатини ҳам. Машҳур қўшиқчи бу бино учун 15 миллион доллар нарх белгилаган.  
 
Ширкат ёнидаги “Тотлисас кабобхонаси” бино билан биргаликда сотилади. Ушбу кабобхонада Тотлисаснинг рецепти асосида турли таомлар тайёрланарди. Айниқса, кабоби мамлакатда жуда машҳур эди.
 
Иброҳим Тотлисас ширкат сотувидан тушган маблағни Измирда янги меҳмонҳона қуришга сарфлайди. Бу ҳаракатини у шундай изоҳлади: “Истанбул ҳаётимни қорайтирди”.
 
Дарвоқе, “Император”нинг янги ижро этган қўшиқларидан иборат альбоми ҳам тайёр бўлишга улгурди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Иброҳим Тотлисас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!