Душанбе мэри Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Жамият

image

Душанбе шаҳри мэри Рустам Имомали Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.  Кеча, 3 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлган Рустам Имомали бугун, 4 декабрь куни Самарқандга бориб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Рустам Имомалига Самарақанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлик қилган. 

Дастлаб делегация аъзолари Ҳазрати Ҳизр мажмуасини зиёрат қилган. Сўнг Имом Бухорий ёдгорлик мажмуида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ишлар, янгиланиш жараёни ва ўзгаришлар билан танишдилар. Халқимиздан етишиб чиққан улуғ сиймолар, уларнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Меҳмонлар учун қадим Самарқанднинг маданий ёдгорликлари, муқаддас қадамжолари ва ишлаб чиқариш мажмуалари буйлаб саёҳат ташкил этилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Имомали

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг