Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон-Украина муносабатлари анъанавий дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида ривожланишда давом этишига ишонч билдирган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат арбоби сифатида муваффақиятлар, украин халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Маълумот учун, Владимир Зеленский 21 апрель куни Украина президентлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи турида рақиби, Пётр Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Украина

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг