Ниҳоят Арқадағ ҳам Лукашенкога табрик йўллади

Олам

image

Яна бир бор Беларусь Президенти курсисини эгаллаб, олтинчи бор қасамёд қабул қилган Лукашенкони Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари орасида фақат Туркманистоннинг 13 йиллик Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов табрикламаган эди. Ва ниҳоят Арқадағ Лукашенкога табрик мактубини йўллади. 

Хабарингиз бор, кеча, 23 сентябрь куни Александр Лукашенко ими-жимида инаугурация маросимини ўтказди. Тадбирдан кейин  27 та Европа давлатлари Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти сифатида тан олишдан бош тортдилар. Словакия ЕИ давлатларидан биринчи бўлиб Лукашенкони президент сифатида тан олмаслиги тўғрисида баёнот билан чиқди. Сўнгра Чехия, Литва, Польша, Латвия, Эстония, Буюк Британия, Канада, Дания ҳам худди шундай позицияни билдирди. 

Орадан сал ўтиб, ГФР Вазирлар Маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт канцлер Ангела Меркель томонидан ҳам Лукашенко номига табрик телеграммаси юборилишига умид қилиш хатолигини айтди. Берлиннинг расмий позициясига кўра, Беларусда бўлиб ўтган сайловлар "демократик сайловларнинг минимал талабларига мутлақо мос равишда ўтмаган". Бундан ташқари, Германия Лукашенко ва унинг аппарати тинч намойишчиларга қарши зўравонликни қўллашни бас қилишлари лозимлигини қайд этганди.

ЕИ давлатлари Беларусга нисбатан санкциялар киритишга келишдилар.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Европа давлатларига қарши чиқди ва МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Лукашенкога табрик йўллади. Лукашенкони Президент сифатида, шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, Сурия, Қозоғистон ва Қирғизистон тан олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 10 август куниёқ Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклаган эди. 

Сал кейин Украина ва АҚШ ҳам Беларусда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмасликлари ҳақида баёнот билан чиқишди.

Ўз навбатида, президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская ҳозирда ўзини Беларус халқи томонидан сайланган "ягона етакчи" дея атамоқда.

Инаугурация яширин тарзда ўтказилди. Ҳукумат маросим ҳақида аввалдан хабар бермади. Унда хорижий мамлакатлардан журналистлар, меҳмонлар ва дипломатик вакиллар таклиф қилинмаган. Давлат телевидениеси ҳам инаугурация жараёнидан тўғридан-тўғри эфир олиб бермади.

Россия "махфий инаугурацияга" бу Беларуснинг ички иши, дея изоҳ берган.

Эслатиб ўтамиз, МСК маълумотларига кўра, Лукашенко бўлиб ўтган президент сайловларида 80,1%  овоз олган.

23 сентябрь куни ўтган инаугурация маросимидан кейин, мамлакат пойтахти Минск ва бошқа шаҳарларда яна норозилик намойишлари авж олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг