Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Жамолиддин Ҳожиманов Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Бугун, 5 март куни Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳам иштирок этган.

Вилоят ҳокими Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига Жамолиддин Ҳуснуддинович Ҳожиманов номзодини тавсия қилган. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг қарори билан у Гулистон шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

Жамолиддин Ҳожиманов 1987 йилда Сардоба туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

У меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида молия ва иқтисодиёт соҳаларида турли ташкилотларда масъул вазифаларда ишлаган. Тайинловга қадар Чилонзор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил февралдан буён Гулистон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Тўлқинжон Дадабоев жорий йил февраль ойи бошларида соғлиғидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганди. Шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғайрат Ботировга юкланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Гулистон Жамолиддин Ҳожиманов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг