Яшаш учун энг яхши ва ёмон шаҳарлар рейтинги тузилди. Унга Тошкент ҳам киритилган
Бу қизиқ
−
13 Март 2019
14311Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри Mercer халқаро консалтинг компанияси томонидан дунёда яшаш даражаси энг ёмон шаҳар деб топилди. Компаниянинг расмий сайтида яшаш даражаси бўйича шаҳарлар рейтинги эълон қилинди.
Рейтингни тузиш учун Mercer мутахассислари шаҳарлардаги яшаш шароитлари, истеъмол товарларининг мавжудлиги, жамоат тарнспорти, ижтимоий-сиёсий ва маданий вазият, кўнгилочар масканларнинг мавжудлиги, табиий шароит ва иқтисодий ҳолатни инобатга олган.
Натижада Бағдод охирги 231-ўринни эгаллаган. Марказий Африка Республикасидаги Банги шаҳри бироз яхшироқ кўрсаткичга эга бўлиб, 230-ўринда қайд этилган. Яман пойтахти Сано шаҳри 229-ўриндан жой олган.
Булардан ташқари, 10 та энг ёмон шаҳарлар қаторига Порт-о-Пренс (Гаити), Хартум (Судан), Нджамена (Чад), Дамашқ (Сурия), Браззавиль (Конго), Киншаса (Конго Демократик Республикаси) ва Конакри (Гвинея) киритилган.
Мутахассислар дунёнинг яшаш учун дунёнинг энг яхши шаҳарларини ҳам айтган. Улар орасида биринчи ўринни Вена, иккинчи ўринни Цюрих, учинчи ўринни Ванкувер эгаллаган. Уларнинг ортидан рейтингда Мюнхен, Окленд, Дюссельдорф, Франкфурт, Копенгаген, Женева ва Базель шаҳарлари ўрин олган.
Рейтингга Тошкент шаҳри ҳам киритилган. Ўзбекистон пойтахти 231 шаҳа ичида 203-ўринни эгаллаган. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри 177-ўринда қайд этилган. Қирғизистон пойтахти Бишкек 206-ўриндан, Туркманистон пойтахти Ашхобод 211- ўриндан, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 215-ўриндан жой олган.
LiveБарчаси