... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузия президентининг куёви отишмада яраланди


10:21, 12.01.2017 Олам
 1 055

Воқеа тафсилотлари оммага ошкор этилмаяпти.

Тбилисининг марказий кўчаларидан бирида содир бўлган отишма вақтида Грузия давлат раҳбарининг куёви Миндия Гогочури яраланди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Бемор зудлик билан Республика тез тиббий ёрдам марказий шифохонасига етказилган.
 
Отишма содир бўлган Баланчивадзе кўчаси полиция томонидан ўраб олинган. Воқеа жойида полиция ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иш олиб бормоқда.
 
Айни дамда воқеа тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.
 
Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан “саломатликка қасддан зиён етказиш” ҳамда “қурол олиб юриш” бўйича жиноят ишлари қўзғатилганлигигина маълум.
Умида Якубова

Теглар:Грузия Миндия Гогочури Отишма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!