...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голландияда поезд релсдан чиқиб кетди. Қурбонлар бор


17:47, 23.02.2016 Олам
 1 738

Поезд секин ҳаракатланаётган кран билан тўқнашиб кетган.

Бугун, 23 февраль куни эрталаб Голландияда поезд кран билан тўқнашиб, релсдан чиқиб кетди. Ҳалокат натижасида бир киши вафот этди ва ўндан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда “RTE” хабар берди.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 09:00 да Германия чегарасидан 40 километр масофада жойлашган Далфсен шаҳри атрофида содир бўлди.

“Кран поезд келаётганда жуда секин ҳаракатланиб релсни кесиб ўтаётган эди”, – дейди ҳодиса гувоҳларидан бири.

Маълумотларга кўра, бахтсиз воқеа пайтида поездда 15 киши бўлган. Жароҳатланган одамлар дарҳол шифохонага етказилган ва уларнинг жароҳати унчалик жиддий эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Поезд Релс Голландия ҳалокат Германия Далфсен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!