Президент Хоразм ва Сурхондарё вилояти судларига раислар тайинлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев“Ўзбекистон Республикаси айрим судларига судьяларни лавозимларга тайинлаш тўғрисида”ги фармойишга имзо чекди.

ЎзАнинг маълум қилишларича, вилоят судларидан учтасига раислар тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси 14-банди ҳамда “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига мувофиқ, Илёс Иброҳимович Тешаев судьялик лавозимида бўлишнинг ўн йиллик даврига, беш йил муддатга Хоразм вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

ОтабекНапасович Маткаримов судьялик лавозимида бўлишнинг ўн йиллик даврига, беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.

Баҳодир Итолмасович Жумаев судьялик лавозимида бўлишнинг ўн йиллик даврига, беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд тайинлов

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг