Германияда коронавирус билан боғлиқ хушхабар бор

Олам

image
Гар ниқобинг бўлмаса... Бошқа мамлакатларда ниқобга оид талаблар Ўзбекистондагидек жиддийми? north_east

Гар ниқобинг бўлмаса... Бошқа мамлакатларда ниқобга оид талаблар Ўзбекистондагидек жиддийми?

Германия янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясидан соғайиш борасида Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда анча олдинда бормоқда. Мамлакатда 127 854 киши ушбу хасталикка чалинган бўлса, 64 300 киши ёки беморларнинг 50,2 фоизи дарддан фориғ бўлган. 

Айни вақтда мамлакатда каратин чекловларини узайтириш ёки бекор қилиш билан боғлиқ масала кун тартибида турибди. Ҳукумат маслакдошларининг фикрича, карантин 19 апрелдан кейин кучсизланади. Бироқ, Германия канцлери Ангела Меркель бу таклифни буткул рад этмоқда. 

Ижтимоий сўров натижалари шуни кўрсатмоқдаки, немисларнинг 44 фоизи карантин чораларини 19 апрелдан кейин ҳам узайтириш тарафдори. Яна 12 фоиз респондент амалдаги тақиқларни кучайтиришни қўллаб-қувватламоқда. 

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Германия нафақат Европа мамлакатлари орасида, балки жаҳонда коронавирусни енгиш борасида илдам қадамлар ташлаб бормоқда. Кеча, 12 апрель ҳолатига кўра мамлакатда илк бор коронавирусдан даволанганлар сони беморлар сонидан ошиб кетди. Ҳозирга келиб 127 854 беморнинг 3 022 нафари ёки 2,3 фоизи вафот этган. 64 300 киши ёки беморларнинг 50,2 фоизи даволанган. Мамлакатда мавжуд беморлар сони эса 60 532 нафарни ёки умумий миқдорнинг 47,3 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса беморларга қараганда соғайган сони 3 768 нафарга ёки қарийб 3 фоизга кўп дегани

Бундай юқори кўрсаткич ҳозиргача фақат Хитойда қайд этилганди. Мамлакатда 83 135 киши хасталанган, улардан 3 343 киши вафот этган. Мамлакатда мавжуд беморлар сони 1 836 нафарни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Германияда

Баҳолаганлар

1356

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made