Бишкекда ШҲТ саммити бошланди. Мирзиёев нутқ сўзлади

Жамият

image

Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси бошланди.

Суратга тушиш маросимидан сўнг тор доирадаги учрашув ўтказилди. 

Мажлисни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков очди. 

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларда фаол иштирок этиб келмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари тузилманинг халқаро нуфузини ошириш, ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

2018 йил июнда Циндаода ўтган саммитда ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга мурожаати ҳамда уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури қабул қилинди. Сентябрда эса Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар темир йўл идоралари раҳбарларининг биринчи учрашуви ўтказилди.

Яна шундай ташаббусларга мувофиқ, Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ташкил этилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.  

Президент Шавкат Мирзиёев минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ШҲТ

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг