Ғазода вафот этганлар 23 мингдан ошди

Олам

image

Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 357 нафарга етди, 59 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Ўтган йилнинг 7 октябридан бери Исроил агрессияси томонидан ўлдирилганлар 23 357 нафарга етди, 59 410 киши жароҳат олди”, дейилади баёнотда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари натижасида 147 киши қурбон бўлган ва 243 киши яраланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 2 январига қадар Ғазо анклавида 22 185 фаластинлик ҳалок бўлган эди. 8 кун ичида бу рўйхатга яна 1 172 нафар киши қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Ғазо сектори вафот этганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made