...
МЕНЮ
ONLINE TV

Galaxy S9 нинг тақдим этилиш муддати маълум бўлди


14:36, 25.01.2018 Технология
 1 918

Тез орада Galaxy'нинг янги авлоди чиқади

Galaxy S9 тақдимоти 2018 йил 25 февралда, Барселонадаги  расмий MWC кўргазмасидан бир кун олдин бўлиб ўтади. Бундай ахборот Ғарб IT нашр журналистларининг таклифномаларида кўрсатилган. Мавжуд анъанага мувофиқ, смартфон учун алоҳида “Samsung Unpacked” тадбири ўтказилади.
 
Афтидан, Galaxy S9 ни ишлаб чиқаришда  Samsung муҳандислари эътиборни унинг камерасига қаратишган. Бу ҳақида «9» рақами ичига чоп этилган «Reimagined» шиори гувоҳлик беради. Таклифномада иккитали фотомодулга қандайдир ишора йўқ.
 
Galaxy S9 нинг суратга олиш даражаси уни бозор етакчисига айлантириши кутилмоқда. Камеранинг 12 Мп даражаси унчалик катта бўлмасада, у апертуранинг ўзгарувчан қийматлари ва видеони сониясига 480 кадр тезликда суратга олиши билан мақтаниши мумкин.
 
Янги маҳсулот асоси бўлиб Snapdragon 845 процессори, 4/6 ГБ тезкор хотира ва 512 ГБ гача кенгайтирилиши мумкин бўлган доимий хотира киради. Бундан ташқари, сканернинг кучайтирилиши ва iPhone X га ўхшаб юзни танувчи функцияга эга уч ўлчамли фронтал камеранинг бўлиши ҳам кутилмоқда.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Galaxy S9 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!