Бекободдаги боғчада 19 нафар боланинг заҳарланиши айбдорлари аниқланди
Жамият
−
08 Октябрь 2019
6110Аввалроқ, Бекобод туманидаги мактабгача таълим муассасида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз бергани ҳақида маълумот бергандик.
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги 15-сонли МТТ тарбияланувчиларида кузатилган ўткир диарея ва гастроэнтеритнинг келиб чиқиш сабаблари батафсил ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги қошидаги Республика ДСЭНМ хулосасига кўра, болаларда кузатилган ўткир диарея ва гастроэнтеритга таом тайёрлаш технологиясининг қўпол тарзда бузилиши, номувофиқ таомномаҳамда овқатланиш бўлими ва МТТнинг бошқа ходимлари (тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилар) томонидан санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаганлиги сабаб бўлган.
15-сонли МТТ мудираси Моҳира Абдумаликовна Раҳматуллаева, ошпаз Шоҳида Аброровна Қахрамонова ва ҳамшира Мавлуда Эргашевна Эргашева лавозим мажбуриятларини бажармаганлиги ва лоқайд ҳатти–ҳаракати натижаси оқибатида болалар соғлиғига зарар етказилганлиги сабабли, эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.
27 сентябрдан 6 октябргача МТТ фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Ташкилотда умумий тозалаш, дезинфекция тадбирлари ва МТТдаги санитария-техника воситаларини таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Ходимларга санитария нормалари ва қоидалари бўйича 3 кунлик ўқиш ташкил этилган.
МТТ 7-октябрдан бошлаб ишга тушди ва тарбияланувчиларни яна қабул қила бошлади.
LiveБарчаси