Путин – қирол, Россия – монархия бўладими?

Олам

image

Россия Давлат Думаси депутати Валентина Терешкова Президентлик муддатининг чекланишни бекор қилиш ва амалдаги давлат раҳбарига ушбу лавозимга қайта сайланишга рухсат беришни таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 10 март куни ТАСС ахборот агентлиги ёзмоқда.

Депутат бундай конституциявий нормани мамлакат ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам "барқарорлик кафолати" деб атади. 

Давлат думасидаги "Единая Россия" фракцияси Терешкованинг президентлик муддати билан боғлиқ конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шу билан бирга, Россия Президенти Владимир Путин Конституцияга келгуси сайловларда қатнашишга қўйилган чекловларни олиб ташлаш мумкин деб ҳисоблайди. Аммо Конституциявий суд буни кўриб чиқиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Россияда жорий йилнинг 22 апрель куни Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича бутунроссия референдуми ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Валентина Терешкова Путин

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг