Финляндия Европа Иттифоқидаги энг катта стратегик омборига эга бўлади

Олам

image

Финляндия 2024 йил бошига қадар кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар ҳамда дори-дармон воситаларининг тайёр захираларини яратиш учун Европа иттифоқидан катта миқдорда маблағ олди. Бу ҳақда Финляндия ички ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, мамлакат Иттифоқдан умумий ҳисобда 242 миллион евро (тахминан 264 миллион АҚШ доллари) миқдорида маблағ олган. Яратиладиган ушбу захира Финляндияни Европа Иттифоқидаги энг йирик стратегик омбор жойлашган мамлакатга айлантиради.  

“Сақланган материаллар биринчи навбатда Шимолий ва Шарқий Европада юзага келадиган таҳдидлар, бахтсиз ҳодисаларга тайёргарлик кўриш учун ишлатилади. Сотиб олинадиган ҳимоя воситалари, ўлчаш асбоблари, детекторлар, тезкор тестлар, дори-дармонлар ва вакциналар эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчилар ва тинч аҳоли томонидан фойдаланилиши учун мўлжалланган. Харид қилиш режаларида пандемия ҳам ҳисобга олинган”, деб ёзади лойиҳа менежери Таржа Рантала.

Баҳорда лойиҳа жамоасига 20 га яқин ходим ишга олинганидан сўнг, маҳсулотларни харид қилишга тайёргарлик ишлари бошланди. Харидлар тўғрисидаги биринчи эълонларга кўра, юзга яқин маҳсулотларни захирада сақлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг бир қисми эса 2024 йил бошидаёқ омборда бўлиши керак.

Маълумот учун, шунга ўхшаш базалар Франция, Польша ва Хорватияда ҳам мавжуд. Бироқ Финляндия лойиҳаси уларга қараганда анча йирик ва кўп тармоқлидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Финляндия захира омбор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made