FIFA “The Best” соврини учун даъвогарлар номини маълум қилди (рўйхат)

Спорт

image

FIFA талқини бўйича 2023 йилнинг футболчиси ва мураббийи бўлиш учун номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, қуйидаги 12 нафар футболчи “The Best” соврини учун кураш олиб боради.

  1. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”)
  2. Бернарду Сильва (“Манчестер Сити”)
  3. Хвича Кварацхелия (“Наполи”)
  4. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”)
  5. Хулиан Альварес (“Манчестер Сити”)
  6. Илкай Гундўған (“Манчестер Сити”/“Барселона”)
  7. Родри (“Манчестер Сити”)
  8. Лионель Месси (ПСЖ/“Интер Майами”)
  9. Виктор Осимхен (“Наполи”)
  10. Килиан Мбаппе (ПСЖ)
  11. Деклан Райс (“Вест Ҳэм”/“Арсенал”)
  12. Марсело Брозович (“Интер”/“Ал-Наср”)

FIFA

Мазкур рўйхатни тузиш жараёнида футболчиларнинг 2022 йилги Жаҳон чемпионатида кўрсатган натижалари эмас, 2022 йил 19 декабрдан 2023 йил 20 августгача бўлган даврдаги ўйинлари ҳисобга олинган.

FIFA талқинига кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони соврини учун қуйидагилар кураш олиб боради.

  1. Марк-Андре тер Штеген (Германия, “Барселона”)
  2. Андре Онана (Камерун, “Интер”/“Манчестер Юнайтед”)
  3. Яссин Буну (Марокаш, “Севилья”/“Ал-Ҳилол”)
  4. Эдерсон (Бразилия, “Манчестер Сити”)
  5. Тибо Куртуа (Бельгия, “Реал”)

Шунингдек, 2023 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун қуйидаги мутахассислар баҳслашадиган бўлди.

  1. Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”)
  2. Лучано Спаллетти (“Наполи”) 
  3. Хави (“Барселона”)
  4. Симоне Инзаги (“Интер”)
  5. Энж Постекоглу (“Селтик”/“Тоттенхем”)

Мақола муаллифи

Теглар

The Best FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made