...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғойибназаров тўртинчи жангини қачон ўтказади?


12:15, 30.03.2018 Спорт
 1 689

Шуниси маълумки, тўртинчи жанг “Madison Square Garden” спорт саройида ўтказилади.

2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаровнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди.
 
Ғойибназаров профессионал боксдаги тўртинчи жангини шу йилнинг 12 май куни Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” спорт саройида ўтказади. Бу ҳақда боксчига яқин манба “Qalampir.uz”га хабар берди.
 
Шунингдек, яна бир боксчи Хуршидбек Норматов профессионал боксдаги олтинчи жангини 5 май куни Машантакетдаги “Foxwoods Resort” меҳмонхонасида ўтказадиган бўлди.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Top Rank” промоутерлик компанияси Фазлиддин Ғойибназаровга америкалик 24 ёшли боксчи Стивен Ортизни рўбарў қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
 
Ҳар икки боксчининг рақиблари тўғрисида кейинги материалларимизда маълумот берамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров Хуршидбек Норматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!