Ўзбекистонда закот, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво марказининг 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.

Маълум бўлишича, рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40 миллион сўм этиб белгиланди. Кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 миллион сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бирини (2,5 фоизини) закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

  • буғдойдан – 14 000 сўм;
  • арпадан – 20 000 сўм;
  • майиздан – 110 000 сўм;
  • хурмодан – 180 000 сўм.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

закот фитр садақа фидя миқдори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг