Файзуллажон Қосимов Бош вазир котибиятига ўтди

Жамият

image

Файзуллажон Саъдуллаевич Қосимов Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Файзуллажон Саъдуллаевич Қосимов Бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Файзуллажон Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Фарғона вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланишини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг