... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарзандингиз беҳаё сайтларга киришидан азият чекяпсизми?


13:06, 03.03.2016 Технология
 4 982

“Kiddle” болангизнинг интернетда нима қилаётганини назорат қилади.

Агар сиз қачондир болангиз фойдаланган браузернинг архивини текширганингизда, тўсатдан нобоп сайтларга кирилганини кўрсангиз, жаҳлингиз чиқиши табиий. Бу ҳолат бартараф этиш учун бизда яхши янгилик бор. “Google” болаларга мўлжалланган янги қидирув хизмати “Kiddle”ни тақдим этди. “Kiddle” болангиз интернетдан фойдаланаётган пайтда, сиз иш билан банд бўлганингизда, ҳар хил очиқ видеолар ва шунга ўхшаш нарсаларга кириш имкониятини чеклайди. Бу ҳақда “AdMe” маълум қилди.

“Kiddle”нинг дизайни ҳам фақат болалар учун мўлжалланган бўлиб, уннда оддий оқ фон ўрнига роботли космик суратдан фойдаланилган. Биринчи таклиф этиладиган сайтлар болаларга мўлжалланган бўлиб, қолганлари эса катталарнинг онг даражасига мос бўлсада, филтрланган.



“Kiddle”ни текшириб кўриш учун, болалар излаши мумкин бўлган, бир неча одобсиз сўзлар ёзиб кўрилди, бу борада, мазкур қидирув хизмати ўзининг хавфсизлигини исботлади. Экранда эса ёмон сўзлардан ғазабланган робот тасвири пайдо бўлди. Масалан, сизнинг болаларингиз Жастин Бибер ҳақида бирор нима билишни хоҳлаяпти, лекин бу сизга ёқмаяпти, хотиржам бўлинг “Kiddle” фақат болалар учун муносиб расмлар ва матнларни тақдим этади.



Технологиялар асрида болалар катталардан кўра, компьютер билан жуда эрта танишадилар. Улар интернетдан мулоқот ва ўрганиш учун фойдаланадилар. Болаларнинг тасодифан ёки атайин ҳар хил уятли, кераксиз сайтларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида мазкур лойиҳа ишлаб чиқилди. Зеро, болалар тарбиясининг бузулишидан қўрқиб, уларни замонавий технологиялардан ажратиб қўя олмаймиз, уларни ҳимоя қилишнинг бошқа чораларини топиш мақсадга мувофиқдир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Kiddle Google 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар