... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарзанд доғини кўрганлар гапирсин: Президентнинг қалбига уларнинг дардини солди (Видео)


20:19, 08.01.2018 Жамият
 5 028

Муҳаммадзуфар Алиев Президентнинг қалбига ушбу хайрли мақсадларни солганига шукрона айтади.

“Уй-жойга эҳтиёжимиз йўқ, бироқ Президент набираларимизнинг келажагини ўйлаб, биз қилолмайган ишларни қилиб беряпти”, дейди янгийўллик Муҳаммадзуфар ота Алиев.
 
Муҳаммадзуфар ота Алиев ва Зулайҳо ая Алиеванинг кексайганда бошига оғир кулфат тушди. Фарзанд доғи ҳеч бир ота-онани куйдирмасин. Алиевлар кетма-кетин 3 фарзандидан айрилди. Бир йилнинг ўзида икки ўғлидан айрилиш онаизорнинг қаддини букиб қўйди. Отанинг кўзидан ёш қалқитди. Ота-онамга дастак, хизматида бўламан деганда, икки ўғлон ҳаётдан кетди. Ортидан норасида гўдаклар қолди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Янгийўлга ташрифи чоғида шифохонада даволанаётган Зулайҳо Алиеванинг палатасига кириб боргани, унинг суҳбатида бўлгани, набиралари учун янги қурилаётган уйлардан уч хонали уй совға қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Алиева Президентнинг топшириғи билан Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига даволанишга юборилди. Айни дамда шифокорлар унга зарур барча муолажаларни қилмоқда.
 
Оила боши Муҳаммадзуфар Алиев эса Президентнинг қилаётган ишлари ҳақиқий юрт оталигидан долалатлигини айтаркан, бу савобли ишларнинг ажрини Яратгандан ортиғи билан олишини сўрайди. Президентнинг қалбига ушбу хайрли мақсадларни солганига шукрона айтади. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Янгийўл туманига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар