Элёр Ғаниев Туркия вице-президенти билан учрашди
Жамият
−
09 Апрель 2019
5073Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация айни дамда Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб турибди.
Элёр Ғаниев бугун, 9 апрель куни Туркия Республикаси вице-президенти Фуад Октай билан учрашган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Туркия ҳукуматидаги манбаси хабар бермоқда.
Учрашувда ҳукуматлараро қўшма иқтисодий комиссиянинг 5-мажлиси учун тайёргарлик ишлари муҳокама этилган. Унда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев ҳам иштирок этган.
Маълумот ўрнида, апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташриф билан Туркияга бориши, стратегик ҳамкорлик юзасидан йиғилишда иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Олинган маълумотларга қараганда, апрель ойи режасига Туркияга сафар киритилмаган.
LiveБарчаси