Фарғонада 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланганлар ушланди 

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 1 млрд 329 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган ноқонуний майнерлар аниқланди. Бу хакда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ДХХ нинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда Қўқон шаҳрида яшовчи 1973 йилда туғилган шахс ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та "Bitmain Antminer" русумли майнинг қурилмаларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб, давлатга 638 млн 274 минг сўм миқдорида зарар етказган. 

Шу каби, Фарғона шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган шахснинг хонадонида қуввати 14,85 киловатт бўлган 11 дона "Antminer" русумли майнинг қурилмалари яширин равишда электр тармоғига уланиб, 320 млн 118 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланган.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган  фуқарога тегишли хонадон кўздан кечирилганда, қуввати 12,4 киловатт бўлган 6 дона "Antminer" русумли майнинг қурилмалари электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 293 млн. 284 минг сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Фарғона шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган шахс ўзининг онасига тегишли хонадонда "Antminer" русумли 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши оқибатида электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 77 млн 585 минг сўм миқдорида зарар етказган.

“Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 5 млрд сўмдан кўпроқ қийматдаги электр энергияси ўғирланди. 

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр энергияси Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг