Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 10 беморнинг аҳволи оғир
Жамият
−
08 Апрель 2020
11058Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари оғир аҳволда қоляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Айни дақиқаларга келиб Ўзбекистонда коронавирус касаллиги аниқланган беморлар сони 534 нафарни ташкил этяпти. Вирусология илмий текшириш институти раҳбарияининг тақдим этган маълумотига кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 98 нафар беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланяпти.
Эпидеомиология-микробиология ва юқумли касалликларни илмий текшириш институти раҳбариятининг тақдим этган маълумотига кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 69 нафар беморнинг 3 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланяпти”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 30 нафари даволанди, 3 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси