...
МЕНЮ
ONLINE TV

Евроосиё гўзали товламачиликда айбланиб, қамоққа олинди


19:25, 09.06.2018 Шоу-бизнес
 11 696

Жиноий гуруҳ Сибелга бой одамлар учун тузоқ қўйиш вазифасини юклатган.

“The Queen of Eurasia – 2016” гўзаллик танловининг илк ғолибаси туркиялик Сибел Демиралп қамоққа олинди.
 
Туркия ОАВлари бераётган маълумотларга кўра, гўзаллик қироличаси жиноий тўдага қўшилиб, товламачилик билан шуғулланган.
 
Жиноий гуруҳ бой одамларга тузоқ қўйиш вазифасини юклатган. Сибел эса бу ишни шу пайтга қадар  чиройидан фойдаланган ҳолда мукаммал бажариб келган.
 
Унинг шериклари сўроққа тутилганида, ишга алоқадор барча шахсларнинг кимлиги ошкор этилди. Шундан сўнг “гўзаллик қироличаси” ўта оғир жиноятларни тергов қилиш маҳкамасига олиб келинди.
 
Тергов пайтида Сибел Демиралп кўзёшлар тўкиб, қилган ишларидан пушаймон эканлигини айтиб, енгиллик сўраган.
 
Сўроқдан сўнг, у яна қамоқхонага юборилган. Хабарларга кўра, Евроосиё гўзали узоқ муддатга қамалиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сибел Демиралп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!