Эртага Сергелидаги 300 та хонадон газдан узилади

Жамият

image

Эртага, 26 ноябрь куни Сергели туманида қарийб 300 та хонада табиий газдан узилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, 26 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар, “Hududgaz Poytaxt” ГТФ "Sergelitumangaz" таъминоти бўлими томонидан туманнинг "Олчазор" МФЙ Шокирариқ кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурини ер остига кўчириш ишлари амалга оширилади.  

Шу муносабат билан ушбу кўчадаги 296 та ерли аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади. 

Эслатиб ўтамиз, эртага, 26 ноябрь куни Учтепа туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти ҳам тўхтатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Сергели тумани

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made