Эрон ЕОИИда кузатувчи мақомини олмоқчи

Олам

image

Теҳрон Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат мақомини олиш ва ташкилот билан яқинлашувни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий Россия-Эрон ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуманда айтиб ўтди.

“Келажакда яқинлашувнинг биринчи босқичи сифатида биз ЕОИИда кузатувчи бўлишни хоҳлаймиз, кейин Россия Федерацияси ва бошқа иштирокчи давлатлар кўмагида кейинги босқичлар давом этади”, дейди дипломат.

Шунингдек, Жалолий Россия ва Эроннинг фаол иштирокида амалга оширилаётган “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридорининг ривожланиш суръатларига эътибор қаратди. 

“Ушбу лойиҳа нафақат ҳар икки давлат учун фойдали, балки минтақа давлатлари иштирокида янги блокнинг шаклланишига ҳам ҳисса қўшади. У бизни бирлаштиради, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлайди”, дейди элчи.

Унинг таъкидлашича, 2023 йилда йўналишнинг шарқий қисмида юк ташиш ҳажми қарийб 650 минг тоннани ташкил қилган. 

“Ушбу линиянинг тўлиқ қуввати 15 миллион тоннани ташкил этади, бироқ унинг муваффақиятли ишга туширилишининг ўзи юк айланмаси ҳажмини кенгайтириш имконини беради ва ишончим комилки, бу амалга ошади”, деб таъкидлайди Жалолий.

Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон эса 2020 йилдан бери ташкилотда кузатувчи давлат ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон ЕОИИ Козим Жалолий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made