Акалар бор бўлсин! Лукашенко Путин билан келишиб олди
Олам
−
16 Август 2020
17589Россия Беларусга ташқи таҳдид юзага келса, биринчи сўровнинг ўзидаёқ мамлакат хавфсизлиги учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақад Беларусь Президенти Александр Лукашенко Мудофаа вазирлигининг стратегик бошқарув марказидаги йиғилишда маълум қилди.
“Бугун (кеча, 15 августда) Россия Президенти билан вазият юзасидан узоқ суҳбатлашдик. Айтишим керакки, мутлақо бўлаётган ишларга бағишлангани мени бироз ҳайратлантирди. Биз у билан келишиб олдик: биринчи сўровимиздаёқ Беларусь хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади”, деган Лукашенко.
У ҳарбий тузилма ҳақида гап кетганда Россия билан Иттифоқдош давлат шартномаси ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) борлигини эслатиб қўйди.
“Шу вазиятлар мана шу шартномага мос”, дейди Александр Лукашенко.
Аввалроқ, Путин ва Лукашенко телефон орқали мулоқот қилгани ва унда Беларусда давом этаётган норозиликлар муҳокама этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Беларусда 9 август куни президентлик сайловлари ўтказилди. Унда амалдаги Президент Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди ва олтинчи муддатга сайланди. Аммо ўша куни Минскда ва бошқа шаҳарларда норозиликл намойишлари бошланди. Шундан бери ҳар куни мамлакатда намойишлар ўтказиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Лукашенко сайловдан олдин халқига ва парламентга йўллаган мурожаатда Путинни ўзига ака эканини, шунга яраша у тўғри йўл кўрсатиши ва қўллаши кераклигини айтганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь