Тошкент вилоятига қўшимча 500 млрд маблағ ажратилади

Жамият

image

Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тошкент вилоятига қўшимча 100 млрд сўм ажратилади.

Олдинроқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича Тошкент вилояти аҳолисига 350 миллиард сўм ажратиш режалаштирилгани ҳақида маълум қилинган эди.

“Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда яна 100 миллиард сўм ажратиш чорасини кўрсин”, деди Президент.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга йил якунига қадар кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш, бунинг учун мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш лозимлиги бўйича топшириқ берилди.

“Фарғонада 4 миллион аҳоли яшайди. Тошкент вилоятида 3 миллион. Бирорта ҳоким чиқмади: Бизга яна 3 миллиард сўм кредит ажратинг, деб” деди давлат раҳбари йиғилишда.

Йиғилишда умумий миқдорда Тошкент вилоятига қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди.

“Қўшимча Тошкен вилоятига:

-    йўл қурилиши учун - 100 млрд. сўм;
-    мактаблар учун - 200 млрд. сўм;
-    соғлиқни сақлаш тизимига 100 млрд сўм ажратилади. 

Бугуннинг ўзида 170 млрд. тушади, иш бугундан бошланади”, дея таъкидлади Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Shavkat Mirziyoyev

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг