... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Трампнинг “Қуддус қарори”ни Путин билан муҳокама қилади


16:34, 07.12.2017 Олам
 1 013

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президентининг бу қарори ҳудудда нотинчлик келтириб чиқаришини таъкидлаган.

Кеча, 6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддус шаҳрини Исроил пойтахти деб эълон қилиши ортидан кўплаб баҳс-мунозаралар пайдо бўлмоқда.

Бу қарорга норозилик билдирганлар, қарши бўлганлар орасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам бор.

Бугун, 7 декабрь куни бу масала юзасидан Эрдўған Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан муҳокама ўтказиш ниятида эканлигини айтиб ўтган.

Virtualaz нашри хабарига кўра, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президентининг бу қарори ҳудудда нотинчлик келтириб чиқиши аниқ эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Эрдўған бу масалани телефон орқали Владимир путин ва Рим папаси билан муҳокама қиламан деб қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилди ва бу воқеа икки кундирки кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қуддус Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин Телефон орқали муҳокама Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!