Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 700 га яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 нафарга кўпайиб 694 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг