... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Эр ўз хотининг буйрагини арзимаган пулга сотиб юборди


13:59, 08.02.2018 Олам
 9 813

Тергов жараёнида буйрак бой тадбиркорга сотилгани аниқланди.

Ҳиндистон Ғарбий Бенгалия штатининг полицияси икки ака-укани қўлга олди. Улардан бири алдов йўли билан хотинининг буйрагини сотиб юборган. Барчаси аёлнинг ҳақиқатни билиб қолиб полицияга хабар бергандан сўнг содир бўлган.
 
Жабрланувчи  28 ёшли Рита Саркарнинг баён қилишича, икки йил олдин ошқозонида оғриқ пайдо бўлгач, эри Калкуттадаги хусусий даволаш марказига олиб боради. Шифокор эса дарҳол жароҳлик амалиётини ўтказиб, “Энди хавотир олмасангиз ҳам бўлади, яллиғланган “аппендикс”ни олиб ташладик”, дея аёлни тинчлантириб қўйган.
 
“Шундан сўнг ҳам оғриқ тўхтамади. Ҳаттоки, ундан ҳам бадтарлашди. Эрим эса жарроҳлик ҳақида бошқа бировга гапиришимни тақиқлаб, шифокорга ҳам учрашишимга йўл қўймади”, деди Рита Саркар.
 
Уч ой олдин аёлнинг ошқозонида яна оғриқ бошланганда ота-онаси нима бўлганлигини аниқлаш учун шифокор кўригига олиб боради. Тиббий текширув натижасида Ританинг ўнг буйраги йўқлиги аниқланган.
 
Шудан сўнг улар аёлнинг эри Басважита, қайинукаси ва қайнонасининг устидан арз қилиб полицияга мурожаат қилишади.  Ака-укалар 5 февраль куни қўлга олинади. Қайнона эса яширинишга улгурган.
 
Тергов жараёнида буйрак бой тадбиркорга сотилгани аниқланди.
 
Рита Саркарнинг айтишича, эрининг қариндошлари 12 йиллик турмуш давомида арзимаган сабабларга ҳам аёлни ҳақоратлаб, камситиб келишган.
Шерали Отабоев 

Теглар:Ҳиндистон Тиббиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!