Бутун Хитойда итларни ейиш тақиқланди

Олам

image

Итлар Хитой қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ейиладиган ҳайвонлар рўйхатидан расман чиқарилди.  Ушбу қарор мамлакатда коронавирус тарқалишига таъсир кўрсатиши кутилмоқда, деб ёзади “Reuters” ахборот агентлиги.

Вазирлик чорва деб тан олинган ҳайвонларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Улар орасида – йирик шохли қорамоллар, чўчқалар, паррандалар, туялар ҳам бор.

Жорий йилнинг апрель ойида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри ҳокимияти ит ва мушукларнинг гўштини ейишни тақиқлаган эди. Ушбу тақиқ 1 майдан кучга киради.

Таъкидланишича, илгари итлар ва мушукларнинг гўштини ейишга тақиқ бутун Хитой бўйлаб бўлмаган. Масалан, Гонконгда ит ва мушукларни овқат учун ўлдириш олти ойгача қамоқ ва 640 доллар жарима билан жазоланади.

Хитойнинг Юйлинь шаҳрида эса ҳар йили ит гўштини севувчиларнинг фестивали ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг