... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Президентнинг виртуал қабулхонаси тўғридан-тўғри маслаҳат ҳам беради


16:51, 10.01.2018 Жамият
 3 376

Виртуал қабулхона лойиҳаси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш режалаштирилмоқда.
 
Жорий йилнинг 20 июнидан ишга туширилиши режалаштирилган Виртуал қабулхона лойиҳаси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига қўйилди.
 
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.
 
Эслатиб ўтамиз, муҳокамалар жорий йилнинг 15 январига қадар ўтказилади.

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар