Энди қурол олиб юрган фуқаро беш йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилади
Олам 11 Апрель 16:04 4827
image

Жорий йилнинг 15 март куни Янги Зеландияда маҳаллий вақт билан 1:40 ларда жума намозидан сўнг икки масжидда терор ҳаракати амалга оширилган эди.

Австралиялик 28 ёшли Брентон Таррант томонидан уюштирилган терор оқибатида жами 50 киши ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларни терорчи ўз қуроллари орқали отиб ташлаган.

15 март мамлакат тарихида қонли кун сифатида қолди. Шу сабабдан, яна шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Янги Зеландия парламенти фуқароларнинг қуролга эгалик қилиши бўйича қонунга киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Тарқатилган хабарига кўра, қурол олиб юришни тақиқловчи ҳужжат деярли бир овоздан қабул қилинган ва генерал-губернатор Пэтси Редди тасдиғига киртилган.

Қуроли бор одамлар сентябргача полицияга топшириши керак, қуролни сотиб олиш тартиби июнгача ишлаб чиқилиб, эълон қилинади. Қонунда тақиқдаги ўт очар қурол олиб юрган фуқарога беш йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.0