...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксклюзив видео: Зироат Мирзиёева Жаҳон банкига қандай кириб келди?


13:41, 19.05.2018 Жамият
 21 796

Анъанага кўра, АҚШга ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёевга рақифаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган илк расмий ташрифи кўп вақт муҳокама майдонида асосий мавзу бўлиши аниқ. Оз эмас, нақд 16 йил деганда Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари учрашдилар. Энг сўнгги расмий учрашувлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва АҚШнинг собиқ Президенти Жорж Буш ўртасида бўлганди.
 
Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига оламшумул воқеа сифатида қаралмоқда. Трамп билан учрашуви, мулоқот ва эришилган ютуқлар тарихда зарҳал ҳарфлар билан ёзилиши шубҳасиз.
 
Анъанага кўра, АҚШга ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёевга рақифаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳ бўлди.
 
Зироат Мирзиёева – сиёсатдан йироқ аёл, уй бекаси. Меҳрибон она, суюкли буви. У ўзбекона одоб ва шарқ аёлларига хос маданият, назокатни ўзида акс эттирган.
 
Айрим биринчи хонимлардаги виқорни учратмайсиз унда. Турмуш ўртоғи каби самимий ва камтар. Бу унинг Жаҳон банкига бўлган ташрифида ҳам сезилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни АҚШда Жаҳон банкига ташриф буюргани ва у ерда банк президенти Жим Ён Ким билан учрашганидан хабарингиз бор. Уни Америкадаги ўзбеклар олқишлар билан кутиб олганди, Президент йиғилишдан чиқаётиб улар билан суратга тушди.
 

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкидаги йиғилишга кириб кетганидан бир неча дақиқа ўтиб, сиполик, ортиқча шов-шувсиз бинога Зироат Мирзиёева кириб келади. Мирзиёевнинг қаршилаган ўзбекистонликлар унга ҳам пешвоз чиқиб, олқишлайдилар, саломлашадилар...
 
Бундай кутилмаган ҳолатдан Зироат Мирзиёева ҳайрон қолади ва бироз тўхтайди. Сўнг яна йўлида давом этиб, олқишлаётганларга қараб бош эгади, уларга ташаккур айтиб, қўл силтайди.
 
Ушбу ҳолат “Америка овози” телерадио журналисти Одил Рўзалиевнинг камераси хотирасига муҳрланади. Унга кўра, Ўзбекистон Биринчи хоними банкдан чиқаётиб яна қарсакларга дуч келади ва “раҳмат” деб бинони тарк этади.
 
Одил Рўзалиевнинг маълум қилишича, Зироат Мирзиёевнинг АҚШда қандай вақт кечиргани маълум эмас. 

Теглар:Зироат Мирзиёева Ўзбекистон-АҚШ Жаҳон банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар