Эртага Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг фавқулодда саммитида қатнашади

Жамият

image

Эртага, 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан кенгашнинг фавқулодда саммити ўтказилади. "APA" ахборот портали хабар берди.

Саммит видеоконференция тарзида ташкил этилади. Навбатдан ташқари саммитда коронавирус пандемиясини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 14 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилганди. Шу тариқа мамлакат кенгаш аъзосига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий кенгаш

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг