Ироқдаги АҚШ элчихонаси ва авиабазасига ҳужум қилинди
Олам
−
05 Январь 2020
9040Ироқ пойтахти Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан кейин вазият борган сари мураккаблашяпти. Кеча, 4 январь куни "Балад" авиабазаси ҳудудида иккита ракета портлаган. Ракеталар базанинг омбор қисмига тушган.
Ҳозирча ҳодисада ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Авиабаза Бағдод шимолида жойлашган. У ердан АҚШ ҳарбийлари фойдаланади.
The aftermath of latest rocket attack on al-Jadriyah district central #Baghdad. At least three wounded. pic.twitter.com/FJmB2vDAAZ
— Barzan Sadiq (@BarzanSadiq) 4 января 2020 г.
Бундан ташқари, Бағдод марказидаги “яшил ҳудуд” ҳам ракета ҳужумига учраган. Бу кварталда хорижий ва ҳукумат бинолари, жумладан АҚШ элчихонаси жойлашган. Полиция америка дипломатик корпуси яқинига битта ракета тушганини маълум қилди.
Сулаймонийнинг ўлдирилиши
Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод халқаро аэропортига ҳаво ҳужуми вақтида ўлдирилди. Пентагон операцияга буйруқ шахсан АҚШ Президенти Дональд Трампдан келганини маълум қилди.
Сулаймоний бошчилигидаги “Қудс” бўлинмаси Эроннинг мамлакат ташқарисидаги ўта муҳим операцияларини амалга оширган. Шунингдек, генерал тўғртидан-тўғри Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаийга боғлангани ҳақида маълумотлар мавжуд. Унинг ўлимидан кейин Олий раҳбар АҚШдан қасос олишни ваъда берди ва кейинроқ Сулаймонийнинг ўринбосари Исмоил Қоонини “Қудс” қўмондони этиб тайинлади.
LiveБарчаси