...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг яхши 10 та университети


21:30, 13.04.2018 Бу қизиқ
 5 291

АҚШ университетлари дунёда етакчи.

Дунёдаги университетлар фаолиятини ўрганиб борувчи RUR World University Rankings компанияси мутахассислари йилнинг энг яхши университетлари рейтингини эълон қилди.
 
Тадқиқотлар доирасида дунёнинг етакчи 761 университети 4 та йўналиш – таълим, тадқиқотчилик фаолияти, халқаро алоқалор ва молиявий барқарорлик бўйича ўрганиб чиқилди.
 
Қуйида 2018 йилнинг энг яхши 10 та университети тақдим қилинган.
 
1. Гарвард университети

Балл: 100,000
 
Мамлакат: АҚШ
 
Гарвард университети – АҚШ ва дунёнинг энг машҳур университетларидан бири. Американинг энг кекса олий ўқув муассасаси. Массачусетс штатининг Кембридж шаҳрида жойлашган.
 
75 нафар “Нобел” мукофоти совриндорлари университетга талаба, ўқитувчи ёки ҳодим сифатида алоқадор.
 
Мамлакат бўйича Гарвард университети битирувчилари энг кўп миллиардерга айланган. Унинг кутубхонаси катталиги жиҳатидан АҚШда учинчи ўринда.
 
2. Чикаго университети

Балл: 98,749
 
Мамлакат: АҚШ
 
Чикаго университети – Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида жойлашган хусусий тадқиқотчилик университети. 1890 йилда асос солинган.
 
Фан, жамият ва сиёсат соҳасидаги обрўси туфайли бошқаларга нисбатан машҳур ва нуфузли университет ҳисобланади.
 
Университет коллеж, аспирантура, интизомий қўмиталар, олтита касб таълими институтлари ва узлуксиз таълим институтини ўз ичига олади.
 
3. Калифорния технология институти

Балл: 98,238
 
Мамлакат: АҚШ
 
Калифорния технология институти – Калифорния штатининг Пасадина шаҳрида жойлашган хусусий тадқиқотчилик университети. АҚШнинг етакчи университетларидан. Шунингдек, аниқ фанлар ва муҳандисликка ихтисослашган энг муҳим икки институтдан бири.
 
Институт билан “Нобел” мукофотининг 31 совриндори боғланган. Жумладан, 17 нафар битирувчи ва 18 нафар профессор.
 
4. Лондон Империя коллежи

Балл: 97,668
 
Мамлакат: Буюк Британия
 
Лондон Империя коллежи – 1907-2007 йиллар оралиғида Лондон университети таркибига кирган. 2007 йил 8 июлда, асос солинганига 100 йил тўлганда коллеж университет таркибидан ажралиб чиққан.
 
Империя коллежи Оксфорд ва Кембридж университетлари билан биргаликда “олтин учбурчак” таркибига киради.
 
5. Стэндфорд университети

Балл: 96,919
 
Мамлакат: АҚШ
 
Стэндфорд университети – АҚШ ва дунёда энг машҳур университетлардан бири. Сан-Францияскодан 60 километр жанубдаги Пало-Альто шаҳрига яқин ерда жойлашган.
 
Таълим ҳуқуқшунослик, тиббиёт, техника, мусиқа ва бошқа факултетларда олиб борилади. Унинг таркибига турли мактаблар ва илмий-тадқиқот марказлари киради.
 
Университет Силикон водийсида жойлашган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo!, Cisco Systems, Silicon Graphics ва Google компанияларига асос солган.
 
6. Массачусетс технология институти

Балл: 96,790
 
Мамлакат: АҚШ
 
Массачусетс технология институти – университет ва тадқиқот маркази. Массачусетс штатининг Кембридж шаҳрида жойлашган.
 
Институт менежмент, иқтисодиёт, тилшунослик, сиёсий фанлар ва фалсафа фанларида машҳур.
 
7. Колумбия университети

Балл: 95,544
 
Мамлакат: АҚШ
 
Колумбия университети – Нью-Йоркда жойлашган, хусусий тадқиқотчилик университети.
 
29 нафар “Оскар” совриндорлари, 29 нафар давлат раҳбарлари, тўққизта АҚШ Олий Суди судялари ушбу университет битирувчилари ҳисобланади.
 
8. Шимоли-ғарбий университет

Балл: 95,447
 
Мамлакат: АҚШ
 
Шимоли-ғарбий университет – Чикаго шаҳар атрофида жойлашган, хусусий тадқиқот университети. Иллинойс штатининг кекса университетларидан бири ҳисобланади.
 
9. Пристон университети

Балл: 94,999
 
Мамлакат: АҚШ
 
Пристон университети – АҚШнинг кекса қа машҳур хусусий тадқиқот университетларидан бири. Мамлакатнинг энг обрўли таълим муассаларидан бири.
 
Пристон университети табиий, ижтимоий ва техник йўналишларда бакалавр ва магистрлар тайёрлайди.
 
10. Кембридж университети

Балл: 94,694
 
Мамлакат: Буюк Британия
 
Кембридж университети – Буюк Британиядаги Оксфорддан кейинги энг кекса ва йирик университет.
 
88 нафар Нобел мукофоти совриндорлари у ёки бу шаклда Кембридж университети билан алоқадор.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:институт университет АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!