Тошкентдаги халқаро Форумда 50 давлатдан 450 нафар меҳмон иштирок этади 

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Комилов, USM Holdings асосчиси, МДХМИнинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари А.Усмонов, Россия маданият вазири В.Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари И.Умаханов иштирок этади. 

Тошкентда Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) битирувчиларининг V халқаро форумини Тошкент шаҳрида ўтказилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Унда  Москва давлат халқаро муносабатлар университети ректори, академик Анатолий Торкунов сўзга чиқди. 

– “Биз университет битирувчиларининг бешинчи форумини Тошкент шаҳрида ўтказяпмиз. Бу форумни бошқа давлатда ўтказиш бўйича чет эллик битирувчиларимиз томонидан кўп бор таклиф берилган. Улар шундай таклиф бергани учун хурсандмиз аввало, лекин биз айнан шу ерда ўтказишимизнинг сабаблари кўп. Сабаби давлатларимиз ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, маданий ва таълим бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат. Иккинчи сабаби Ўзбекистонда бизнинг кўплаб битирувчиларимиз иш фаолиятини юритмоқда. Биз айнан Тошкентда илк  филиалимизни очяпмиз”, деди Москва давлат халқаро муносабатлар университети ректори, академик Анатолий Торкунов. 

Маълумот учун, ушбу Форум 19 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Унда институтнинг битирувчилари, бизнес, фан ва маданият соҳаси вакиллари иштирок этади.

Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг хабар беришича, ушбу Форумда 50 давлатдан 450 нафар меҳмон иштирок этади. Форум меҳмонлари қадимий Самарқанд шаҳрига бориши ҳам кутилмоқда. 

Тадбирни МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари М.Гусман олиб бориши кутилмоқда.

Жорий йил 11 ферваль куни «Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинган эди. 

Ушбу филиалда бизнес-информатика, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш, халқаро хусусий, фуқаролик ҳуқуқи ва арбитраж, халқаро савдо ва молия ҳуқуқи ва халқаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация йўналишлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланади.. 

Филиал Ўзбекистон ва Россия қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ бош муассасанинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Олий таълим муассасаси битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ бош муассаса томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Барча даражадаги таълим дастурлари рус ва инглиз тилларидан ташқари қўшимча чет тилини ўқитишни кўзда тутади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг