ОТМга кириш ҳуқуқини берувчи спорт мусобақалар кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумлаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида"ги низомга қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, спортнинг техник ва амалий турлари, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади.

Илгари бу имтиёз фақат спортнинг олимпия турлари, “Кураш” миллий спорт тури, шахмат, шашка бўйича мусобақа ғолибларига берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор олимпиада

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг