ЙТҲ жабрланувчиларини қутқарган ўзбекистонлик мукофотланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга ёрдам беришда мардонавор ҳаракати учун Ўзбекистон фуқароси Данил Йўлдошевга ташаккурнома топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Данил Йўлдошев инсонларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъийлиги учун Пермь ўлкаси губернатори Максим Решетниковдан миннатдорлик хати олганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 августда Пермь вилояти Гайва шаҳрида йўналишли автобус ЙТҲга учраган. Автобус дўкон деворига бориб урилиши оқибатида унинг эшиклари ёпилиб қолди.

ЙТҲда 1 киши қурбон бўлган ва 32 киши жароҳатланган. Воқеа гувоҳи бўлган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Даниил Йўлдошев дарҳол автобус ичида қолган одамларни қутқаришга киришганди.

У автобуснинг орқа ойнасини синдириб, яраланганларни бирма-бир олиб чиқа бошлайди. Ундан ташқари Данил шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб йўлдан ўтаётган автомобилларни тўхтатиб улардан беморларни шифохонага олиб боришни илтимос қилади. Тез ёрдам етиб келганда ҳам Даниил ёрдам беришда давом этади.

Данил Тошкентда туғилган, унинг яқин қариндошлари ҳали ҳам ўша ерда яшайди. Данил 7 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. У шу ерда ўрта таълим олган ва ҳоизрда ишлайди. Бўш вақтларида бокс билан шуғулланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия Бош консулхона

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг