Видео: Аттракцион синиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди
Олам
−
16 Июль 2019
14416Ҳиндистонда истироҳат боғидаги аттракционнинг синиши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 27 киши турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса Гужарот штатининг Аҳмадобод шаҳрида содир бўлди. Ҳалокат натижасида аттракциондаги одамлар йиқилиб тушган. Натижада, камида 15 киши оғир жароҳат олган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Жиззахда “Учар тарелка” аттракциони синиши натижасида бир киши ҳалок бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023