Покистон: фашистик Ҳукумат назоратидаги ядро қуроллари текширилиши керак
Олам
−
19 Август 2019
6026Покистон Бош вазири Имрон Хон дунё ҳамжамиятини Ҳиндистон ядровий арсеналининг хавфсизлиги масаласини кўриб чиқишга чақирди. Покистон ҳукумати раҳбарининг чақириғи Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражантҳ Сингхнинг вазиятга қараб расмий Нюь-Деҳли ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги баёнидан кейин пайдо бўлди.
“Дунё Ҳиндистоннинг фашистик ва ирқчи Моди Ҳукумати томонидан бошқариладиган ядровий арсеналининг ишончлилиги ва хавфсизлигига жиддий баҳо бериши керак. Бу нафақат минтақавий, балки халқаро миқёсдаги муаммо”, деб ёзди сиёсатчи Twitter`даги саҳифасида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати, жумладан ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси “ҳинд миллатчи мафкураси”га амал қилмоқда. Шунингдек, улар нафақат Кашмир аҳолиси, балки Покистон ҳамда Ҳиндистонда яшайдиган этник озчиликлар ва Неру-Ганди ғоялари асосида яратилган ягона давлатга “таҳдид солаётгани”ни таъкидлади.
Ҳиндистон Конституциянинг 370-моддасига ўзгартириш киритиш орқали Жаммму ва Кашмир штатининг махсус автоном мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ортидан минтақадаги таранглик кучайди. 5 август куни Ҳиндистон парламенти Исломободда қаттиқ норозиликни келтириб чиқарган ташаббусни маъқуллади.
Покистон Ҳиндистонни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларини бузишда айблади ва жавоб чораларига тайёрлигини билдирди.
Жамму ва Кашмирдаги мусулмон гуруҳлар Ҳиндистондан мустақилликни талаб қилмоқда.
Кашмирда шу кунгача бўлган тўқнашувлар пайтида 70 мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди.
Бундан аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир вилоятларининг автоном ҳуқуқини бекор қилганлиги ҳақида фармон имзолаган ва бу Покистон билан Ҳиндистон чегарасида тўқнашув келтириб чиқарганлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь