Россияда коронавирус билан боғлиқ навбатдаги ҳолат қайд этилди

Олам

image
Ўзбекистонда коронавирусдан оммавий огоҳлантириш бошланди north_east

Ўзбекистонда коронавирусдан оммавий огоҳлантириш бошланди

“Ишонмагин дўстингга...” – Фарғона ва Тошкентда коронавирус аниқлангани ростми? north_east

“Ишонмагин дўстингга...” – Фарғона ва Тошкентда коронавирус аниқлангани ростми?

Россияда коронавирус билан боғлиқ навбатдаги ҳолат аниқланди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 февраль куни мамлакатга келган Италия фуқаросида COVID-2019 вируси аниқланган. Бу ҳақда Коронавирус инфекциясининг олдиниши олиш ва назорат қилиш бўйича тезкор штаб хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 2 март куни ўткир респиратор вирус инфекциясидан оғриган бемор шифохонага мурожаат қилган. 

“Касаллик енгил клиник шаклда давом этмоқда. Уни сипмтоматик даволаш амалга оширилади. Беморнинг аҳволи қониқарли”, дейилади штаб ахборотида. 

Қайд этилишича, коронавирусни юқтириб олган бемор билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий назорат остига олинган. 

Маълумот ўрнида, бугунгача Россияда коронавирус билан боғлиқ тўртта ҳолат қайд этилди. Касаллик икки нафар Хитой фуқаросида, Италиядан қайтган Россия фуқаросида ва Россияга келган италияликда аниқланган. Япония тўхтаб қолган “Diamond Princess” круизида эса уч нафар Россия фуқароси коронавирусни юқтириб олган.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 79 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия, Ирландия, Эстония, Доминикан Республикаси, Беларусь, Нигерия, Янги Зеландия, Монако, Люксембург, Литва, Қатар, Исландия, Чехия, Озарбайжон, Дания, Мексика, Эквадор, Сан Марино, Нидерландия, Лихтенштейн, Чили, Аргентина, Украина, Тунис, Саудия Арабистони, Марокаш, Латвия, Иордания, Арманистон, Андорра, Сенегал, Индонезия ва Руминияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Айни вақтда коронавирус билан оғриганлар дунё миқёсида 95436 кишини ташкил этмоқда. Вирус сабаб қурбон бўлганлар сони эса 3286 тага етди, 53406 киши эса ушбу вирусдан даволанишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг