Тошкентда яна бир байроқ майдони очилди
Жамият
−
19 Июль 2019
8248Тошкентда баландлиги 35 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Байроқ, бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги Оҳангарон ва Ҳусайн Бойқаро кўчалари кесишмасидаги “Сувсоз” айланмаси марказида ўрнатилади. Унинг баландлиги 35 метрни ташкил этади.
Бундан ташқари ушбу ҳудуд кўкаламзорлаштирилди ва аҳолининг дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатилди, велойўлак ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойида илк бор Тошкентда мамлакатдаги энг катта флагшток ўрнатилган эди. Унинг баландлиги 65 метрни, байроқнинг ўлчами эса 12х25 метрни ташкил этади.
20 март куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган байроқ ўрнатилганди.
LiveБарчаси