...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилфуза Исмоилова суратлари тарқалишида Озода Нурсаидовани айблади


17:19, 19.01.2016 Шоу-бизнес
 31 193

Дилфуза Исмоилованинг 14 йил аввалги суратларини тарқатиш кимга керак бўлди? Нега яна Исмоилова?

Хонанда Дилфуза Исмоилованинг шахсий ҳаёти доим диққат марказида бўлиб келган.  Ўтган йили хонанда кенжа ўғлини уйлантирган эди. Шундай сўнг хонанданинг тўйдаги видеолари тарқалиб, тинимсиз муҳокама қилинган эди. Бу видеолардан кейин хонанда билан суҳбат уюштириб, масалага ойдинлик киритган эдик.

Куни кеча хонанданинг бир ресторанда сариқ либосда даврани тўлдириб рақсга тушаётгани тасвирланган суратлари тарқалди. Бу суратларни кўрганлар гап нима ҳақида кетаётганини яхши билишади. Биз бу фотосуратларнинг тарқалишида асосий воситачи бўлиб қолмаслик учун уларни сайтга жойлаштирмасликка қарор қилдик. Тасвирларни кўриб суратлар анча йиллар аввал олинганини пайқаш қийин эмас. Қизиқ, Дилфуза Исмоилованинг бу суратларини тарқатиш кимга керак бўлди? Нега яна Исмоилова? Шу саволлар билан хонанданинг ўзига мурожаат қилдик.



Дилфуза Исмоилова, хонанда:
— “Гадонинг душмани – гадо бўлади” дейишади. Хонанда Озода Нурсаидова 14 йил аввал онасининг таваллуд кунига таклиф қилган эди. Бу суратлар ўша туғилган кундаги видео тасвирдан “стоп кадр” қилиб олинган. Одамлар шу даражада инсофсиз, виждонсиз бўлиб кетишганига ҳайронман. Бошқа санъаткорларнинг меникидан-да баттарроқ суратлари тарқалса ҳам ҳеч ким ғинг демаяпти. Менга ҳасад кўзи билан қарайдиган, қабиҳ одамлар доим мени ёмонотлиққа чиқаришади.
— Ўғилларингиз бу суратларни кўришдими? Улар қандай фикрда?
— Оила аъзоларим, ўғилларим менга ишонишади. Мени қандай инсонлигимни билишади. Кадрлар эски ва видеони секинлаштириб суратга олингани кўриниб турибди. Ўғилларим ҳам бунга ишонади. Суратларимни тарқатаётганлар кимки дилозорлик қилса, бир кун албатта ўзига қайтишини унутишмасин. Бир нарсани ишонч билан айтаман, бу суратларни хонанда Озода Нурсаидова тарқатган. Ўша туғилган кунда олинган видеодан нафақат менинг, балки ҳамкасбим Азиза Ниёзметованинг ҳам суратлари тарқалган.

Хонанда “qalampir.uz” сайти мухбири билан суҳбатда бундай ҳолатларга чек қўйиш вақти келганини, бордию яна шундай суратлар тарқалса қонуний чора кўришини маълум қилди. “Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади” деганларидек Исмоилова бундан буён давраларда минг ўйлаб сўнг рақсга тушса керак. 
Отабек Ибрагимов

Теглар:Дилфуза Исмоилова Озода Нурсаидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Рамиль
12:22 03.02.2016

Этот колобок достал уже она настолько мерзкая и противная возомнила себя звездой... Ни стыда не совести...


Moderator
20:44 22.01.2016

Ким таркатганини нима фарки бор. Килгиликни килиб куйиб, яна бошкаларни душманликда айблайди. Канака инсонлигини котиб колиб углини туйида курсатиб булди. Узича "звезда шоу бизнеса"



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!